Сардорлик боғичи Брунудан олиб қўйиладими? Тен Хаг бу саволга жавоб берди

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛнинг ўтган турида сафарда “Ливерпуль”дан (7:0) учралган шармандали мағлубият ҳақида гапирар экан, Бруну Фернандешдан сардорлик боғичи олиб қўйилмаслигини таъкидлади.

“Йўқ. Биз бир қайиқдамиз - биз бирга ғалаба қозонамиз ва бирга ютқазамиз. Якшанба куни биз тартибсиз ҳаракат қилдик ва буни тезроқ ҳал қилишимиз керак.

Ҳа, албатта. Сардорлик боғичи Брунуда қолади. Ўйлайманки, у ажойиб мавсумни ўтказмоқда ва у бизни ҳозирги ҳолатга келишимизда катта ҳисса қўшди. У жамоа учун илҳом манбаи. Ҳар бир инсон хато қилади ва улардан сабоқ олади. Мен ўрганишим керак, у ҳам ўрганади.

У ақлли. Гарри [Магуайр] ўйнамаган пайтда у бизнинг етакчимиз ва сардоримиз эканлигидан жуда хурсандман”, - деди нидерландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!