Сардорлик боғичи Мессига берилади

"Интер Майами"нинг сардорлик боғичи аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига берилади. Бу ҳақда TyC Sports журналисти Гастон Эдул хабар берди.

Бундан ташқари Месси ва Бускетс жамоа машғулотларидан сўнг таркибдаги ёш футболчилари билан қўшимча равишда шуғулланиб, уларга маслаҳат беришган.

36 ёшли аргентиналик футболчининг МЛС клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Месси "Интер Майами"да 10-рақам остида ўйнайди.

Ҳужумчи жамоадаги дебютини 21 июль куни "Крус Асуль" жамоасига қарши ўтказиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!