Сардорнинг дубли "Зенит"га ғалаба келтирди
Россия премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Зенит" - ЦСКА учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Петербургликларнинг эронлик ҳужумчиси Сардор Азмуннинг икки голига "армиячилар" учрашув мобайнида бир маротаба Влашичнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбаси орқали жавоб қайтарди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Азмун ўрнига Ерохин майдонга тушди.
- 89'
Сигурдссон бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.
- 85'
Петербургликлар қарши ҳужумда ажойиб ўйнамоқда. Фақат сўнгги паллаларда аниқлик етишмаяпти.
- 84'
Кержаков узоқ масофадан тўпни дарвозага тепиб кўрди. Тўп тўғри дарвозабонга борди.
- 83'
"Зенит"нинг тезкор қарши ҳужуми барбод бўлди. Малком Азмунни яхши вазиятга чиқариб юборди. Аммо Сардор тўпга ўралашиб қолди.
- 81'
Влашич ўрнига Сигурдссон майдонга ташланди.
- 81'
Кучаев ўрнига Шкурин майдонга тушди.
- 78'
"Зенит" ҳимояда тўпни назорат қилмоқда. Уларни натижа қониқтиради, чоғи.
- 76'
Дриусси жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам ҳеч қандай қоидабузарлик йўқлигини айтди.
- 69'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Азмун ҳисобни петербургликлар томонига оғдирди. Караваевдан ассист.
- 69'
Влашичга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 68'
Малком ажойиб зарба берди. Акинфеев эса ундан ҳам чиройли сейв қилди.
- 67'
Малком чалғитувчи ҳаракатлар билан ҳимоянинг заиф нуқталарини қидирмоқда.
- 64'
АКИИИНФФЕЕЕВВВВ!!! Супер сейв. "Зенит" гол уришга жуда яқин келди.
- 62'
Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ўйнамоқда. Ҳужумлар тўхтамаяпти.
- 59'
Азмун атайин Влашични ушлаб қолди.
- 57'
Тикнизян ва Бьол майдонга тушди. Марадашвили ва Гайч захирага олинди.
- 55'
Влашич яна бир вазият яратганди. Унинг зарбаси офсайддаги шеригига тегиб кетди.
- 54'
Азмун бироз қийин вазиятда турганига қарамай, зарба берди. Тўп анча юқорига кетди.
- 51'
Фернандес Жирков томонидан зарарсизлантирилди.
- 49'
Дриуссининг зарбаси хавфли, бироқ сал кучсиз чиқди. Унинг устига тўп Акинфеевнинг қўлига борди.
- 48'
Малкомнинг айёрона узатмасини ҳимоячилар ўқиди.
- 46'
Малком ўнг қанотда тўпни қабул қилди ва марказга юриб зарба берди. Акинфеевдан супер сейв.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45'
Танаффус!
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
"Зенит" футболчисининг қўлига тўп тегди. Ҳакам жим. ВАР ҳам унга сигнал бермаган кўринади. Масофа яқин деб топилган бўлса керак.
- 44'
Фернандеснинг қанотдан узатган тўпи ажойиб чиқди. Бош билан зарба ҳам берилди. Бироқ салгина ноаниқ.
- 42'
Азмуннинг узатмасини шериклари қўллаб-қувватламади. ЦСКА ҳимоячилари тўпни олдириб қўйганди.
- 40'
"Зенит" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпини Акинфеев ушлаб олди.
- 38'
Иккала жамоа ҳам чуқур комбинациялар билан ўйнамоқда. Футболчилар тўпни ўзида кўп ушлаб турмаяпти.
- 35'
Диеев ҳам огоҳлантирилди.
- 34'
Жирковнинг юзига зарба бериб юборган Влашич огоҳлантирилди.
- 33'
Иккинчи бурчак зарбасини "армиячилар" қайтарди.
- 32'
"Зенит" бурчак зарбасини комбинацион амалга оширди. Вазият хавфли бўлса-да, зарбагача етиб бормади.
- 28'
Влашичнинг яна бир кучли зарбасини "Зенит" посбони қайтарди. Яқин пастки бурчак аъло даражада нишонга олинганди.
- 26'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ЦСКА ҳисобни тенглаштирди. Влашичнинг узоқдан йўллаган супер зарбаси дарвозабонни ожиз қолдирди.
- 25'
"Зенит"нинг жарима зарбаси бесамар кетди.
- 24'
Малком қулай имкониятга чиқиб борди, аммо зарба бера олмади.
- 22'
Марио Фернандес тиббий ёрдам олди.
- 19'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Зенит" ҳисобни очди. Тўп назоратини бир муддат ушлаб турган петербургликлар ҳужуми гол билан якунланди. Юқорилатиб узатилган тўп Дзьюба томонидан Азмунга ташлаб берилди. Эронлик ҳужумчи эса кучли зарб билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 17'
Дзьюба ва Млком яхши комбинация уюштирган эди. Аммо ЦСКА футболчилари ҳам яхши ҳаракат қилишди.
- 15'
Майдон марказида Ионов тўхтатиб қолинди.
- 14'
Фернандеснинг жарима майдонига узатган тўпи рақибнинг қўлига тегди. Ҳакам эса буни кўрмади.
- 10'
ЦСКА чап қанотдан ҳужум уюштирди. Аммо тўп узатилиши ноаниқ бўлди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 7'
Петербургликлар тўпни яхши назорат қилишмоқда.
- 3'
Дзюба ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ у сирпаниб кетди.
- 3'
"Зенит"нинг дастлабки ҳужуми ҳам "армиячилар" томонидан қайтарилди.
- 1'
Дастлабки дақиқаданоқ ЦСКА ҳужумга ўтди ва қоида бузилгани сабаб бу ҳужум бузилиб қолди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Россия премьер-лигасининг ушбу туридан ўрин олган энг марказий учрашувни биз билан кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар