Сарри
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби “Ювентус” форварди Гонсало Игуаинни ўз сафига қўшиб олиш борасида ишларни бошлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “аристократлар” шунингдек “Борнмут” ҳужумчиси Каллум Уилсонга ҳам жиддий қизиқиб қолишган. Аниқроғи, лондонликлар устози Маурицио Сарри ушбу футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Ушбу трансфер “Челси”га тахминан 55 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Уилсон “Борнмут” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум АПЛда жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.