
Сарри: Буффон ҳамон топ дарвозабон эканлигини исботлади
"Ювентус" устози Маурицио Сарри Италия Кубоги 1/4 финал "Рома"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Аммо иккинчи таймда паслар билан яхши ўйнай оладиган жамоага қарши тўп сурдик.
Буффон бир нечта ажойиб сейвларни ижро этди. Бу билан у ҳамон топ-дарвозабон эканлигини исботлади. Дуглас Коста эса ўйинни тўлиқ ўтказа олишга тайёр эмас эди.
Алекс Сандронинг жароҳати бор эди, Куадрадо эса грипп. Шу сабаб қанот ҳимоямизда кадрлар муаммоси бор, аммо бу чизиқда биз Матюиди хизматларидан фойдаланишимиз мумкин", - дейди Сарри.
Фикрлар