Сарри "Челси"га "Наполи"нинг 5 нафар футболчисини олиб келмоқчи

Лондоннинг "Челси" клубига бош мураббий бўлиши кутилаётган Маурицио Сарри агарда ушбу лавозимга тайинланса, у ҳолда “аристократлар” сафига собиқ жамоаси "Наполи"дан беш нафар футболчини олиб келмоқчи.

Football Italia тарқатган хабарга кўра 59 ёшли италиялик мутахассис “Челси”га ҳимоячилар Рауль Альбиоль, Эльсеид Хюсай ва Калиду Кулибалиларни, шунингдек ярим ҳимоячилар Петр Зелински ва Жоржиньоларни ҳам жалб этмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!