Сарри қишда "Челси"га Италиядан 2та ҳимоячи олиб келмоқчи

Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячилари Алессио Романьоли ва Маттиа Кальдара “Челси”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри қишки трансферлар даврида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва бунинг учун Романьоли ҳамда Кальдараларни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ёзда “Ювентус” ҳимоячиси Даниеле Руганини сотиб олишга уруниб кўришган эди. Бироқ, туринликлар бунга рад жавобини беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!