Сарри тез орада

Якунланган мавсум сўнггида “Наполи” билан хайрлашган Маурицио Сарри яқин вақтлар ичида Лондоннинг "Челси" клуби билан шартнома имзолайди.

Берилган маълумотларга кўра “аристократлар” хўжайини Роман Абрамович жамоанинг амалдаги бош мураббийи Антонио Конте билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган. Шунингдек, россиялик миллиардер айнан Саррининг жамоа бош мураббийи этиб тайинланишини ҳам маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Челси" 59 ёшли италиялик мутахассис учун "Наполи"га 8 млн евро товон пули тўлашни истамаётгани ва шу сабаб у билан шартнома имзоламаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар