Сарри "Ювентус" билан шартномани бекор қилишдан бош тортмоқда
Маурицио Сарри 2019 йилнинг ёзида “Ювентус” бош мураббийи бўлган ва клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаган эди. Аммо орадан бир мавсум ўтиб, уни истеъфога чиқаришди. Шунга қарамай, унинг шартномаси бекор қилингани йўқ.
“Фиорентина” Саррига қизиқиш билдирган пайтда “кекса синьора” Маурицио билан ушбу келишувни бекор қилишга яқин эди. Лекин флоренцияликлар Сарри билан тил топиша олмади ва натижада унинг “Ювентус” билан шартномаси ўз кучида қолди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, ишсиз юрган Сарри ҳозирда “Юве” билан шартномани бекор қилишдан бош тортмоқда. Агар унга қайсидир жамоадан таклиф бўлса, вазият ўзгариши мумкин. Бироқ у мавсум ўртасида бирор жамоа бошқарувини қўлга олмоқчи эмас.
2021 йилнинг ёзида “Ювентус” Сарри билан шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади ва унга 2,5 млн евро товон пули тўлайди.
Фикрлар