Сарри
Ads

Маурицио Сарри “Челси”дан кетиб, “Ювентус” бош мураббийига айланса, қанча маош олиши маълум бўлди.

Corriere della Sera нашри тарқатган хабарга кўра 60 ёшли италиялик мутахассис “кекса синьора” билан 3 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Агар ушбу шартнома имзоланса, у Туринда йилига 6-7 млн евро атрофида маош олиши мумкин.

Ўз навбатида “аристократлар” ҳам Саррининг кетишига қарши эмас, бироқ бу борадаги якуний қарорни барибир жамоа хўжайини Роман Абрамович қабул қилади. Италия чемпиони эса “Челси” сўраётган 5 млн евро товон пулини ҳам тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” ярим ҳимоячиси Жоржиньо агар Сарри “Ювентус”га ўтса, “Наполи” мухлисларининг нафратига учраши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.