Сарри
Ads

"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри ФИФА кунлари якунланганидан сўнг яна ўз иш жойига қайтади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли мутахассисда зотилжам (пневмония) билан бетоб бўлгани боис маълум муддат фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Бироқ, ҳозир у соғайган ва мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин.

Маълумот учун, Сарри “Ювентус”ни жорий мавсум аввалида қабул қилиб олди. Унинг жамоаси айни дамда А Сериянинг ортда қолган 2та туридан сўнг “Интер”дан кейин 2-поғонада бормоқда.