Саррининг "Челси"га қайтиш режасига ким қарши бўлган эди?

"Челси" ва "Ювентус" клублари собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри лондонликлар бошқарувига қайтиши мумкин эди.

Фрэнк Лэмпард истеъфога чиқарилганидан сўнг, "кўклар" директори Марина Грановская италиялик мутахассис билан музокара ўтказди, бироқ клуб раҳбари Роман Абрамович Саррининг қайтишига розилик бермади, дея хабар бермоқда Rai Sport.

Сарри 2018/19 мавсумда "Челси"га устозлик қилган ва жамоа билан биргаликда Европа Лигасини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!