
"Сассуоло" - "Интер": Матнли трансляция
Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган "Сассуоло" - "Интер" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'
"Сассуоло"нинг жарима зарбалари меҳмонлар томонидан осонлик билан қайтарилмоқда. Бу гал улар Боганинг аниқ зарба йўллашига ҳалақит беришди.
- 83'
Янгнинг жарима майдонига узатган тўпига Консильи ўз вақтида чиқиб келди.
- 80'
Перишич сариқ карточка ишлаб олди.
- 80'
Санчес ва Лаутаро ўрнига Янг ва Лукаку майдонга туширилмоқда.
- 76'
Лопес ва Распадори ўрнига Скиапакассе ва Траоре майдонга тушмоқда.
- 72'
"Сассуоло"нинг жарима зарбаси фойда келтирмади.
- 69'
Боганинг яна бир рейди ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 66'
Лопес сариқ карточка ишлаб олди.
- 65'
Берардининг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
- 63'
"Интер" тўп назоратини яхши амалга оширмоқда.
- 60'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гальярдини ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.
- 57'
Рожерио сариқ карточка билан жазоланди.
- 55'
Лаутаронинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 53'
Жаримадан узатилган тўпга Видаль томонидан бош билан берилган зарба ноаниқ кетди.
- 50'
Локателли огоҳлантирилди.
- 49'
Берардининг бурчак узатмаси ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди.
- 46'
Иккинчи тайм страт олди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Кирикеш ўрнига Марлон майдонга тушди.
- 42'
Кирикеш тиббий ёрдам олмоқда.
- 38'
Хандановичдан супер сейв. Толяннинг зарбаси ажойиб чиққанди. Бироқ словениялик посбоннинг ҳаракати янада жозибали чиқди.
- 35'
Рожерионинг зарбасини Ханданович қайтариб қолди.
- 32'
"Интер" жарима зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди.
- 30'
"Сассуоло" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 28'
"Сассуоло" футболчиларининг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди.
- 26'
Видалнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 23'
"Интер" жарима зарбасидан наф чиқара олмади.
- 21'
Журичичнинг зарбаси бироз ўнгроқдан ўтиб кетди. Миланлик ҳимоячилар унга зарба йўллаш имконини тақдим этиб қўйди.
- 19'
Боганинг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 18'
Локателлининг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 14'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Киринкеш ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ана холос!
- 11'
Лаутаронинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
- 9'
Санчесдан ҳужумдаги фол.
- 7'
Перишич тезкор юришидан сўнг, дарвозани нишонга олди. Аммо Консильи яқин бурчакни ўз вақтида ёпишга эришди.
- 4'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаронинг узатмасидан сўнг, Алексис Санчес пастки бурчакка моҳирона тарзда тўпни жойлаб қўйди.
- 1'
Дастлабки дақиқадаёқ Лаутаро зарба йўллаш имконини топди. Аммо Консильи ўз вақтида тўпни бартараф этди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Сассуоло" - "Интер" учрашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар