
"Сассуоло" - "Милан": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 13-туридан ўрин олган "Сассуоло" - "Милан" ўйинини сайтимиз матнли кўринишда сизга тақдим этади.
Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+6'
Маурицио Мариани ҳуштаги янгради ва учрашув якунланди. Пешқадам "Милан" меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат.
- 90+4'
Доминико Берарди майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унинг жароҳати жиддийга ўхшаяпти.
- 90+'
Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Доменико Берарди жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди ва Доннарумма дарвозасини ишғол этди! 1-2!
- 89'
Алессио Романьоли қўпол подкати эвазига сариқ карточка билан жазоланди.
- 87'
"Сассуоло"да ҳам ўзгариш: Хамед Траоре ўрнига Педро Обьянг майдонга тушди.
- 86'
"Милан"да ўзгариш: Хакан Чалханоглу ўрнига Даниель Малдини майдонга тушди.
- 85'
"Милан" негадир ҳимояга ётиб олди, бу ўзи учун зарарга ишлаш эҳтимоли йўқ эмас.
- 81'
Хамед Траоренинг қулай узатмасига эга чиқувчи шерик топилмаяпти. "Милан" аниқ ўйнашда давом этмоқда.
- 78'
"Милан"нинг ушбу ҳужумга жавоби ҳам хавфли бўлди: Хаугенинг зарбасини "Сассуоло" дарвозабони қайтариб қолди!
- 76'
Хавфли вазият: мезбонлар футболчиси Мехди Бурабиа ажойиб узатмани қабул қилиб олди ва кучли зарба берди! Доннаруммадан сейв!
- 74'
"Сассуоло" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади: узатма ноаниқлиги боис вазият бартараф этди.
- 71'
Меҳмонлар футболчиси Давиде Калабрия рақибини чалиб йиқитганлиги боис сариқ карточка билан жазоланди.
- 69'
Чалханоглу такрорий бурчак зарбасини ижро этади. Дарвозабон тўпга эрта эга чиқди.
- 68'
Хакан Чалханоглу бурчакдан узатган тўпни мезбонлар аъзоси боши билан узоқлаштирди.
- 66'
Жарима зарбаси. Хакан Чалханоглу уни ижро этди. Ҳимоячилардан бири тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.
- 65'
Доминико Берардининг қўполлиги учун бош ҳакам Маурицио Мариани сариқ карточка кўрсатди.
- 63'
Максим Лопес амалга оширган бурчак зарбаси хавфли кўриниш олганига қарамай, ҳимоячилар бир амаллаб вазиятдан чиқиб кетди.
- 62'
"Сассуоло" таркибида ўзгариш: Тольян ўрнига Мюлдур майдонга тушди.
- 61'
Франк Кесси қўпол ўйини эвазига сариқ карточка билан жазоланди.
- 60'
Берардининг зарбаси ноаниқ кетди.
- 58'
Хауге Диас ўрнига майдонга тушмоқда.
- 57'
Журичич ўрнига Бога майдонга тушди.
- 53'
Траоренинг зарбасини Доннарумма ушлаб олди.
- 49'
"Сассуоло" ҳимоясидагилар жарима майдонига узатилган тўпни қайтариб юборди.
- 46'
Тонали ўрнига Крунич майдонга тушмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+4'
1-тайм якунланди. "Милан" кийим алмаштириш хонасига 2 та тўп устунлиги билан йўл олмоқда. Танаффус.
- 45+1'
Рафаэль Леау қанотда тўпни қабул қилиб олди ва зарба позициясига чиқиб зарба берди! Зарбага бирозгина аниқлик етишмади.
- 45'
Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 41'
"Милан" ҳимоячилари тўпни Траорега осонгина бериб қўйишди, Траоре ўз техникасига эвазига уларни алдаб ўтиб зарба беришга муваффақ бўлди! Тўп чап бурчакнинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 39'
Ухх, қандай хавфли вазият! Хамед Траоренинг кучли зарбаси дарвоза устунининг бир неча сантиметр ёнидан ўтиб кетди! Ҳисоб ўзгариши мумкин эди.
- 37'
Тео Эрнандес жарима майдони ташқарсидан кучли зарба беришга муваффақ бўлди, ҳимооячилар зарбани блоклашди.
- 35'
Ҳакам бурчакни кўрсатди. Хакан Чалханоглу уни ижро этади.
- 34'
"Милан" прессингга асосланган позицион ҳужум уюштирмоқда.
- 33'
Бурчакдан узатилган тўпни Доминико берарди дарвозага йўналтирди, ҳимоячилар бу вазиятда устун келишди.
- 32'
"Сассуоло"нинг қарши ҳужумини Доминико берарди кучли зарбаси билан якунлади: тўп рикошет ҳолатидан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси ижро этилади.
- 31'
Сандро Тонали майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унинг ўйинни давом эттира олиши сўроқ остида қолмоқда.
- 30'
"Сассуоло" футболчиси Филип Журичич бу фоли учун қизил карточка ҳам олиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 26'
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тео Эрнандеснинг ажойиб пасини Алексис Салемакерс дарвозага жойлаб қўйди! 0-2!
- 25'
Доминико Берарди бурчак зарбасини ижро этди, "Милан" вазиятни осон бартараф этиб, қарши ҳужумга ўтиб кетди.
- 23'
"Сассуоло"нинг бурчак зарбаси Теонинг фол ҳаракатлари эвазига бартараф этилди.
- 22'
"Сассуоло" футболчиси Жереми Толян тўпни зарба позициясидаги шеригига етказиб берди, узатма блокланди. Бурчак тўпи ижро этилади.
- 21'
Хакан Чалханоглу ижро этган бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди, ҳимоячилар фаол ўйнади.
- 20'
Тео Эрнандес қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.
- 18'
Франк Кесси ҳужумда фол ишлатди.
- 15'
Брахим Диас ўта агрессив ўйин кўрсатди ва ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди.
- 13'
"Милан" тўпни назорат қилмоқда. Позицион ҳужум давом этмоқда.
- 11'
Гол бекор қилинди! ВАР бу ҳолатда офсайд бўлди деб ҳисоблади ва ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.
- 10'
Ҳакамга ВАР вакиллари мурожаат қилишди. Гол бекор қилиниши мумкин. Эҳтимолий офсайд ҳолати текширилмоқда.
- 10'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Милан" ҳисобни йириклаштирди! Бу сафар роллар алмашди: Леаунинг пасини Чалханоглу дарвозанинг пастги чап бурчагига михлаб қўйди! 0-2!
- 8'
"Сассуоло"нинг илк қарши ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Тўп миланликларда.
- 7'
"Милан" кучли прессингли ҳужумлар уюштирмоқда. "Сассуоло" ҳимояда қамалиб қолди.
- 4'
Ҳозиргина гол урган Рафаэль Леауда офсайд ҳолати қайд этилди.
- 1'
ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! "Милан" илк дақиқаданоқ ҳисобни очмоқда! Чалханоглунинг жарима майдони ичига узатган тўпини Рафаэль Леау дарвозага жойлаб қўйди! 0-1!
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Италия А серияси мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 13-турининг турнир пешқадами иштирокидаги бахсига хуш келибсиз. "Сассуоло" ўз уйида "Милан"ни меҳмон қилади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар