"Сассуоло" меҳмонда "Наполи"ни ишончли ҳисобда енгиб, 2-поғонага кўтарилиб олди

Италия А Серияси 6-туридан ўрин олган "Наполи" ва "Сассуоло" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалаба орқали Де Зерби шогирдлари очколари сонини 14 тага етказиб, 2-поғонага кўтарилиб олди. Неаполликлар ҳисобидаги очколар эса 11 талигича қолди ва жамоа 5-ўринга тушиб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!