Сатпаевга келаси мавсум учун учта жамоа топиб беришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мексикалик футбол шарҳловчиси Карлос Рейносо 18 ёшли қозоғистонлик ҳужумчи Дастан Сатпаевнинг келажакдаги имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ёш футболчининг трансфер ҳуқуқлари Лондоннинг «Челси» клубига тегишли, деб ёзади Sports.kz.

- 18 ёшидаёқ Дастан Сатпаев жуда катта салоҳиятга эга. Ҳозир у  «Челси»дан «Бёрнли» клубига ижарага берилган. Агар келаси мавсумда у яна бошқа жамоага йўл олса ҳеч ажабланмайман. 

Уни қайси клубда кўришни истар эдингиз? «Сандерленд»,  «Ковентри»,  «Страсбур» ёки у «Челси»да қолгани маъқулми?, — деб ёзди Рейносо ижтимоий тармоқларда.

Маълумки, Дастан Сатпаев 2026 йил ёзида Алматынинг «Қайрат» клубидан Лондоннинг «Челси» жамоасига расман ўтган ва етти йиллик шартнома имзолаган. Шундан сўнг у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Англия Чемпионшипида иштирок этувчи «Бёрнли» клубига 2026/2027 йилги мавсум охиригача ижарага йўлланган. Жорий мавсумда 18 ёшли ҳужумчи Англиянинг иккинчи поғонадаги дивизиони ҳамда Лига кубоги баҳсларида янги жамоаси сафида дебют қилишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!