Саудия Арабистони - Миср учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди

Ҳозиргина “Волгоград Арена”да ЖЧ-2018нинг “А” гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган Саудия Арабистони ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган учрашув 2:1 ҳисобида осиёликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, гарчи бугун терма жамоаси мағлуб бўлган бўлсада, мисрлик Муҳаммад Салоҳ ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ ушбу ўйинда ҳисобни очган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!