Саудия Арабистони бош мураббийи натижага об-ҳавонинг таъсири, Эктор Купер, нега кўпроқ югуриши кераклиги ва бошқалар ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказади.

Бугун ўша беллашув олдидан жамоалар вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда меҳмонлар устози Эрве Ненар ва дарвозабон Муҳаммад Аловайс иштирок этди.

Эвре Ненар: - Бизни эртага жуда муҳим ўйин кутмоқда. Охирги натижалар туфайли ўйиннинг қиймати юқори. Фаластинга қарши бўлганидек яхши ўйин кўрсатишга интиламиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиёда ўз ўрнига эга. Доим уларга қарши ўйнаш қийинчилик туғдирган. Мен Марокашни бошқарганимда бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганмиз. Ўшанда ғалаба қозонган бўлсакда, қийин ўйин бўлганди. Чунки жамоа сафида кучли футболчилар бор эди.

Фаластинга қарши сафарда ўйнаш қийин. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйинини кузатганман. Жамоа яхши таассурот қолдирганди. Эктор Куперни ҳам яхши биламан, жуда кучли мураббий. Лекин ҳозир эртанги рақибимизда ўзгаришлар бўлган. Охирги ўйинларда ғалаба қозонмоқда.

Эртанги ўйинда об-ҳаво сал муаммо туғдириши мумкин. Биз бундай шароитда ўйнашга ўрганмаганмиз. Лекин биз буни баҳона қилмаймиз. Битта нарсани айтиш керакки, бу жамоаларнинг ўзаро жавоб ўйини ёзда бўлади. Бу пайтда Саудияда анча иссиқ бўлади. Бу эса Ўзбекистон миллий терма жамоасига муаммо туғдириши мумкин.

Африка ва Осиё қитъасини таққослашда битта жиҳатга қараш кифоя. У ҳам бўлса қитъалар вакилларининг жаҳон чемпионатларда иштирок этгани. Мисол учун Саудия Арабистони охирги мундиалда Мисрни мағлубиятга учратган. Миср Африка қитъаси чемпиони. Бу эса Саудия Арабистони қанчалик кучли эканлигини кўрсатади. Лекин ҳозир биз ЖЧдан анча йироқдамиз. Муҳим ўйинлар кутмоқда. Лекин эртага совуқ ҳаво бўлади. Шунинг учун биз кўпроқ югуришимиз керак.

Осиё қитъасидаги даражаларнинг даражаси йилдан-йилга тенглашиб бормоқда. Шунинг учун тасодифий натижадан ажабланиб бўлмайди.

Гуруҳимиздаги ҳар бир жамоанинг ўйинларини кузатаман. Албатта, Ўзбекистон миллий терма жамоасини ва ундаги ўзгаришларни кузатганмиз. Ўз навбатида янгиланган Ўзбекистон терма жамоасига қаршилик кўрсатишга тайёрмиз. Янги мураббийнинг ўйин услубини қисқа муддатда кўриш қийин. Бунинг учун вақт керак.

Муҳаммад Аловайс: - Ўйиннинг аҳамияти юқорилигининг сабаби гуруҳда биринчи ўринни олган жамоа кейинги босқичга чиқади. Биз эса иккинчи ўринни олишни истамаймиз. Чунки 2-поғонани банд этган жамоанинг тақдири бошқаларнинг натижаларига боғлиқ бўлиб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhammad Rahmatillaev
13/11/2019 17:06
Спортс .уз энг яхши сайт барча янгиликлар хаммадан биринчи чиқади ишларинага омад чарчамейна илойим.
&
TFT
13/11/2019 22:37
Э.Ренар бошкарган жамоалар уйинларини курганмиз,уртамиена мураббий.Бемалол галаба киламиз.
Абдусамат Жураев
13/11/2019 18:15
ХАФА буманглару ортинага маглуб холда черта рейс оркали кетасила Езда АРАБИСТОНДА жуда иссик эмиш унгача масала хал булади худо хохласа дублорри юборамизок
&
Surxon turon
13/11/2019 17:18
Интизорлик билан кутаяпман ӯйинни