Саудия Арабистони "ЖЧ-2034"га мезбонлик қилиш учун ариза топширди

Хабарингиз бор, 2034 йилги Жаҳон чемпионати Осиё ёки Океанияда ўтказилади. Фаворитлар қаторида Саудия Арабистони давлати кўрилаётганди. 

Расман Саудия Арабистони "ЖЧ-2034"га мезбонлик қилиш учун ариза топширганини маълум қилди. Ушбу мамлакатга ҳозирча рақобатчилар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги мундиал 6 та, яъни Жанубий Америка ва Европа давлатларида бўлиб ўтади. Финал Испанияда бўлиб ўтиши кутиляпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!