Саудия Арабистони "Реал" аъзосини чорламоқда

Саудия Арабистони клублари Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрични сотиб олишни орзу қилмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия клубларининг қизиқишига қарамай, 37 ёшли хорватнинг ўзи "қаймоқранглилар" жамоасида ўйнашни давом эттиришга қарор қилган. Модричнинг "Реал"даги собиқ шериги, "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналду ҳозир Саудия Арабистонида тўп сурмоқда.

Модрич 2012 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда тажрибали футболчи "қироллик клуби" сафида 37 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва шерикларига 5 та самарали узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!