Саудия Арабистони терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий билан шартномани узайтирди
Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббий Эрве Ренар билан шартномани узайтирди. Шу тариқа, мутахассис саудияликлар билан 2027 йилга қадар бош мураббий сифатида иш олиб боради.
"Биз биринчи мақсадимизга эришдик. Қолганларига етишишда давом этамиз. Шунинг учун мен бу ерда қоламан", - деди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ренар жамоани 2019 йил июль ойида қабул қилиб олган. Қайд этиш лозим, 53 ёшли Эрве терма жамоани Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб чиқди.
Фикрлар