Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Бу баҳсни унутишимиз керак"
Япония U-23 ҳамда Саудия Арабистони U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Саад ал-Шаҳри учрашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу баҳсни унутишимиз керак. У тугади. Бироқ энг муҳими, оғир ўйинда очко олишга муваффақ бўлдик.
Учрашувни бой бермадик. Ҳамон кейинги босқич остонасида турибмиз. Бу биз учун жуда яхши.
Футболчиларимнинг бугунги ҳолатидан қониқмадим. Менимча, улар ўз даражасида тўп тепмади. Йигитлар яхшироқ ўйнай оларди, деб ўйлайман.
Илк турда 100 фоиз кучимиз билан ўйнагандик. Аммо Японияга қарши ундай бўлмади. Аҳамиятлиси, биз бу беллашувда гол ўтказиб юбормадик. Умид қиламанки, БААга қарши яхшироқ ўйин кўрсатамиз", - деди мутахассис.
Фикрлар