Саудия Арабистонининг яна бир шаҳзодаси Европанинг номдор клубини сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тез орада "Марсель" клубининг хўжайини ўзгариши мумкин. Бу ҳақда La Provence нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ушбу жамоани Саудия Арабистони шаҳзодаси Ал-Валид бин Талал сотиб олмоқчи. Айтиш лозимки, бил Талал Саудиянинг амалдаги қироли Салман ибн Абдул-Азиз Ал Сауднинг жияни ҳисобланади.

“Марсель” муддатидан аввал якунланган Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллади ва келаси мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!