Саудия клуби дунёнинг энг кучли клубларидан бири билан рақобатлашади
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда ўз клубини ўзгартириши мумкин. Fichajes нашри хабарига кўра, Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" ва Каталониянинг "Барселона" клублари мавсумлар оралиғида 32 ёшли мисрлик футболчини сотиб олиш учун ўзаро курашади.
Қайд этилишича, агар Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирмаса, юқоридаги клублар курашга қўшилади. У мерсисайдликлар сафида 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Футболчининг АПЛ гранди билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.
Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум "Ливерпуль" таркибида барча турнирларда 16 та учрашувда қатнашиб, 9 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт экспертлари футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар