Саудия Про-лигаси. Роналду гол урган ўйинда "Ан-Наср" мағлуб бўлди

Саудия Про-лигасининг 14-турида "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Қодисия" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда меҳмонлар сафида Жулиан 51-дақиқада ҳисобни очди. 67-дақиқада эса Нандес оралиқ фарқни иккитага оширди. Бироқ 85-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан аниқ фойдаланиб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шу билан ўйиндаги голлар саноғи якунланди.

Шу тариқа, Жорже Жезус шогирдлари кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 31 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!