Саудия шаҳзодаси ўзи сотиб оладиган АПЛ клубига қайси мураббийни олиб келмоқчи? (фото)
Италиялик мутахассис Лучано Спаллетти фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 61 ёшли мураббий "Ньюкасл"да иш бошлаши кутилмоқда. Жамоани тез орада сотиб олиши айтилаётган Саудия Арабистони шаҳзодаси жамоани айнан Спаллетти бошқаришини хоҳламоқда.
Бунгача эса, “қарғалар”ни Маурисио Почеттино ёки Массимилиано Аллегри бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Лучано Спаллеттининг сўнгги иш жойи "Интер" клуби бўлган эди. “Нерадзуррилар” уни 2019 йилда истеъфога чиқаришди ва у шундан буён ишсиз юрибди.
Фикрлар