Саудия шаҳзодаси яна бир супер трансферни амалга оширмоқчи
“Реал” вингери Гарет Бэйл яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли уэльслик футболчини "Ньюкасл" ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Қироллик клуби” эса уни 20 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бэйлни шахсан “қарғалар”нинг бўлажак хўжайини - Саудия валиаҳд шаҳзодаси таркибда кўришни истамоқда.
Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида 18 ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар