
Саудияга бормайман, "Ювентус"га ўтаман
Виктор Осимхен "Ювентус"га ўтишни хоҳлаяпти. Журналист Алфредо Педулланинг маълумотларига кўра, ҳужумчи "Ал-Аҳли" ва "Ал-Ҳилол" клубларининг қизиқишига қарамай, Саудия Арабистонида ўйнаш истаги йўқ. "Ал-Ҳилол" футболчига йилига 30-35 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр эди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Турин клуби "Наполи"га форвард учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 85 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Футболчи "Ювентус"ни афзал кўрмоқда, сабаби у спорт директори Кристиано Жунтоли билан бирга ишлашга қарши эмас. Ҳозирда нигериялик футболчи туринликлар билан музокараларни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Осимхеннинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2025 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумни форвард "Галатасарой"да ижара асосида ўтказмоқда. Туркияда у 38 та ўйинда 33 та гол урди.
Комментарии