Саудияликлар жаҳон чемпионати ярим финалига чиқиш учун 200 миллион евро беради

TIGGO 2 PRO

Маълумки, Саудия Арабистони 2034 йили футбол бўйич жаҳон чемпионатини қабул қилади. Шу боис, саудияликлар ўз миллий терма жамоасини бўлажак мундиалда камида ярим финалга етиб боришини истаяпти.

Ана шу мақсадда, Саудия Арабистони футбол федерацияси ПСЖ спорт директори Луим Кампушни ишга ёлламоқчи.

Le Parisien нашрининг маълум қилишича, яқинда Швейцарияда томонлар ўртасида музокара ўтказилди. Саудияликлар Кампуш билан 10 йиллик ҳамкорликни йўлга қўймоқчи ва унга кўра, мутахассисга 200 миллион евро тўланади.

Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Кампушнинг йиллик маоши 20 миллион еврони ташкил қилади. Унинг асосий вазифаси Саудия Арабистонини 2034 йилги жаҳон чемпионатининг ярим финалига етиб борадиган даражада шакллантиришдан иборат бўлади.

Шартномада муайян муддатларда қўлга киритилиши талаб этиладиган шартлар киритилган.

Португалиялик мутахассис саудияликларнинг таклифига 2025 йилнинг 31 декабрига қадар жавоб қайтариши сўралмоқда.

Кампушнинг ўзи ҳали шайхлар таклифига жавоб беришга шошилмаяпти. У ПСЖдаги ишини давом эттирмоқчи. Бироқ клуб раҳбарияти янги битим бўйича у сўраётган маошни бермоқчи эмаслиги сабабли музокара тўхтаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мамадияров Махмуд
04/03/2025 09:54
Доллар ҳам бизнинг сўмга ўхшаб қадрсиз бўлиб қоладими дейман