Саудияликлар машҳур юлдузни Европага жўнатмади
“Ал-Иттиҳод” клуби ва Франция терма жамоаси футболчиси Н’Голо Кантеда Англия Премьер-лигасига қайтиш имконияти туғилганди.
Таниқли журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, тажрибали ярим ҳимоячи Англияга қайтмайдиган бўлди.
Манбага кўра, “Вест Хэм” мутасаддилари Канте трансфери бўйича музокараларда “Ал-Иттиҳод” раҳбариятини ўйинчини қўйиб юборигга кўндира олмаган. Саудияликлар Кантени лойиҳанинг муҳим фигураси, деб билади ва уни жамоадан кетишига йўл қўймаслигини билдирган.
33 ёшли футболчи “Ал-Иттиҳод” сафига ўтган йили ёзда қўшилганди. Якунланган мавсумда Канте жами 44 та ўйинда иштирок этиб, тўртта гол ва олтита ассист қайд этди.
Канте Англияда саккиз йил тўп тепиб, “Лестер Сити” ва “Челси” сафида тўп тепган. У Англия чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби, Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.
Фикрлар