Саудияликлар Моуриньога қанча маош ваъда қиляпти?

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланиши билан Италия пойтахтини тарк этиши кутиляпти. Клуб хўжайинлари португалиялик мутахассис билан ҳамкорликни узайтирмайдиган бўлган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Саудия Арабистони клублари, хусусан, “Ал-Ҳилол” Моуриньо билан алоқага чиқди.

Таниқли инсайдер Николо Скира араблар португалиялик тажрибали мураббийга бир йиллик иши учун 50 миллион евродан маош тўлашга тайёр эканини маълум қилган эди.

“Рома” Жозе Моуриньони 2021 йили ёзда олиб келганди. Унинг олдига жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Бироқ ҳозирча Моуриньо бу талабни бажара олгани йўқ.

Жорий мавсумда ҳам “Рома” кучли тўртликка кириш даражасида зўр ўйин кўрсатаётгани йўқ.м

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!