Саудиянинг икки клуби Моуриньога супер маошли шартнома таклиф қилишга тайёр

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо мураббийлик постига қайтиши мумкин.  Унга Саудия Арабистони чемпионатининг икки гранди қизиқиш билдирмоқда.
 
"Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Аҳли" Моуриньо учун кураш олиб боришмоқда. Иккала клуб ҳам португалиялик мутахассисга йилига 50 миллион евро маошли шартнома таклиф қилишга тайёр. 61 ёшли мураббий икки ойдан бери ишсиз ва унинг сўнгги клуби "Рома" бўлди. 
 
Маълумот учун, Жозе "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Тоттенхэм", "Интер", "Порту" каби грандларда ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!