Сауль Альварес Геннадий Головкин билан 3-жанг бўлиши учун ўз шартини айтди

Биламизки, Тошкент вақти билан 9 май тонгида Сауль Альварес ва Билли Жо Сондерс жанги ўтказилади. Мазкур жанг олдидан бўлиб ўтган пресс конференцияда "Канело" Геннадий Головкин билан бўлиши мумкин бўлган 3-жанг ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен 168 фунт вазнда камарларни бирлаштиргач, барча жанглар учун очиқман. Агарда у мен билан жанг қилишни хоҳласа, шу вазнга ўтиши керак бўлади. У нима учун вазн кўтармаслиги керак? Ахир мен унга қарши жанг қилиш учун 154 фунтдан 160 фунтга ўтган эдимку“, - деди Сауль Альварес.

Эслатиб ўтамиз, бу икки боксчи 2017 йилдаги 1-жангда ўзаро дурранг қайд этишган, кейинчалик 2018 йил февралида ўтказилган реванш жангида Сауль очколар ҳисобида ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!