Саул Альварес ва Сергей Ковалёвнинг жанг санъаси маълум бўлди
Ads

DAZN Саул Альлварес ҳамда Сергей Ковалёв ўртасида жанг 2 ноябрда бўлишини расман эълон қилди. Жанг АҚШда Невадада бўлиб ўтади.

Ковалёв ушбу вазнда WBO камари соҳиби ҳисобланади. Альварес эса яримоғир вазн тоифасида илк жангини ўтказади.

Аввалроқ, Саулга Сергей Деревянченко рақиб бўлиши мумкин эди. Бироқ, месикалик IBF камаридан воз кечишни афзал кўрди. Сергей эса вакант қолган камар учун Геннадий Головкинга қарши жанг ўтказадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз: 29 ёшли Альварес охирги маротаба 4 майда рингга кўтарилган. Россиялик 36 ёшли боксчи эса, яқиндагина 24 август куни жанг ўтказган эди.