Сауль Ньигес: “Атлетико” “Реал”ни ютади, Гризманн ҳал қилувчи голни уради

Мадриднинг “Атлетико” клуби хавбеки Сауль Ньигес эртага бўлиб ўтадиган ҳамшаҳарлари “Реал”га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу жуда муҳим ўйин. Боиси, бу "Висенте Кальдерон"даги сўнгги дерби бўлади.

Айни дамда “Реал” биздан юқорида. Шунинг учун ҳам ўртадаги фарқни камайтириш керак. Эртанги ғалаба бизга 3 очко беради ва имконият тақдим этади. Менимча, эртага биз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз, Гризманн эса ҳал қилувчи голни уради”, - дейди Сауль AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид дербиси эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!