"Саутгемптон" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Армстронг ўрнига Смелбоун майдонга тушди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Уокер-Питерсга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 76'

ЭДЕЕЕРСОООНННН!!! Оёқлари билан тўпни қайтарди.
- 70'

Адамс ўрнига Шейн Лонг майдонга тушди.
- 68'
Уотер-брек
- 67'
"Шаҳарликлар"да яна хато. Эдерсон ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, вазиятни бартараф этди.
- 66'
Жезуснинг яна бир зарбаси Макартининг қўлларига бориб тушди.
- 62'

Бертранд тиббий ёрдам олмоқда.
- 59'

Стерлинг, Маҳрез захирага олинди.
Фоден ва Де Брюйне уларнинг ўрнига майдонга тушди.
- 57'

Редмондга ишлатилган қўполлик учун Фернандиньо огоҳлантирилди.
- 54'

Яна Макарти! Давид Сильва ҳам яқин масофадан зарба берди.
- 50'

МААААКААААРРРРТИИИИ!!! Жезуснинг бош билан жуда яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтариб қолди.
- 48'

Бурчак тўпидан Жезус ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо бразилиялик форвард тўпга етарлича йўналиш бера олмади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Ориол Ромэу огоҳлантирилди.
- 44'
Денни Ингз тўпга яхши мослаша олмади. Акс ҳолда, "Сити" дарвозаси яна ишғол қилинарди.
- 38'

Давид Сильва ҳамда Уокер-Питерс тўқнашиб кетишди. Футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 35'
Редмонднинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 30'
Фернандиньонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига бориб тегди.
- 24'
Уотер-брек
- 23'
Канселунинг узатмасига Жезус зарба ноаниқ зарба берди.
- 16'

ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Зинченконинг хатосидан сўнг Адамс ҳисобни очди.
- 8'
Редмонднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.
- 1'

Ўйин бошланди!



Фикрлар