“Саутгемптон” АПЛда бу ишни биринчи бўлиб қилди
“Саутгемптон” клуби коронавирус туфайли юзага келган инқироз сабаб маошларнинг камайтирилишини эълон қилди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, футболчилар, мураббийлар ва клуб раҳбарияти яқин 3 ой давомида тўлиқ маош олмайди. Шу тариқа “Саутгемптон” маошларни 3 ойга қисқартирган АПЛнинг биринчи жамоаси бўлди.
“Саутгемптон” 29 турдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 34 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Фикрлар