"Саутгемптон" Манчестернинг иккинчи жамоасини ҳам ранжитди

АПЛ 35-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда манчестерликлар учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан бой беришди.

Шу тариқа, "қизил иблислар" ҳисобидаги очколар 59 тани ташкил этиб, турнир жадвалининг 5-поғонасида қолмоқда.

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Саутгемптон" ҳисобни тенглаштирди. Смолбоун бурчакдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 90+'

    Уильямс ва Уокер-Питерс тўқнашиб кетишди. Тиббий ёрдам кўрсатилди. Анча жиддий урилган кўринади футболчилар. Уильямс майдонни тарк этди. Уокер-Питерс эса қайтди.

  • 90+'

    Ван-Бисакка сариқ карточка билан жазоланди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Обафеми Ромэу ўрнига майдонга тушди.

  • 86'

    Де Хеа Редмонднинг ўта хавфли зарбасини қайтарди.

  • 84'

    Фернандеш ўрнига МакТоминей, Гринвуд ўрнига эса Жеймс майдонга тушди.

  • 80'

    Марсьяль рақиб яриммайдонини бир ўзи босиб ўтиб, зарба берди. Ноаниқ.

  • 75'

    Шоу ўрнини Уильямс тўлдирадиган бўлди.

  • 73'

    Люк Шоуга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 69'

    Уотер-брек

  • 68'

    Решфорд дарвозага 4 метр яқинликдан гол ура олмади.

  • 64'

    Адамс ўрнига Шейн Лонг майдонга туширилди.

  • 63'

    Погба ўрнига Фред майдонга тушди.

  • 60'

    Уокер-Питерс огоҳлантирилди.

  • 56'

    Решфорднинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди, аммо ноаниқ.

  • 53'

    Стивенс огоҳлантирилди.

  • 50'

    Стивенс тиббий ёрдам олмоқда.

  • 49'

    Редмонд жарима майдони ташқарисидан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Уорд-Проуз огоҳлантирилди.

  • 24'

    Уотер-брек

  • 23'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марсьяль бир ўзи барчасини ҳал қилиб, гол урди.

  • 21'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Решфорд ҳисобни тенглаштирди.

  • 16'

    Решфорднинг голи офсайддан урилгани аниқланди.

  • 12'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Армстронг рақиб хатосидан сўнг уюштирилган ҳужумни голга айлантирди.

  • 10'

    Марсьяль йўллаган зарбани Макарти қайтарди. Бирга-бир вазият эди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!