Саутгейт учун сўнгги имконият!
Германияда бўлиб ўтадиган "Евро-2024"га оз муддат қолди. Турнир старт олишидан олдин барча терма жамоалар ўртоқлик ўйинларини ўтказишмоқда. Шу билан бирга, Англия ҳам ФИФА кунларидан фойдаланиб, Исландияга қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Бу эса ҳали бирон марта кубок соҳибига айланмаган Гарет Саутгейт учун ёмон хабардир. Сабаби, унинг шартномаси 2024 йилнинг охирида ўз якунига етади, яъни бу чемпионат мураббий учун катта эҳтимол билан сўнггиси.
Англия сўнгги бор 1966 йилда Жаҳон чемпионатини қўлга киритган. Шундан бери "уч шерлар" йирик турнирларда зафар қуча олмаяпти. Ўтган Еврода бунга инглизлар жуда яқин келишди, лекин финалда Италияга имконият бой берилди. Ўшандан кейинги ЖЧда Францияга мағлубиятга учралганидан кейин раҳбарият Саутгейтни "Евро-2024"да ҳам бошқаришини истади.
Саутгей ўзининг айрим одатларидан воз кечмоқда, яъни олдиндлари у ўзига ёққан футболчиларни йиғинларга таклиф қиларди. Бу сафар эса Жек Грилиш, Маркус Рэшфорд, Жордан Хендерсон каби терма жамоадаги ўрини кафолатланган юлдузлар Еврода иштирок этмайди. Шуни ҳам таъкидлаш керак, мураббий Калвин Филлипсдан ҳам воз кечган. Бу эса Адам Уортон, Кобби Майну ва Эберечи Эзелар учун катта имконият туғилишига сабаб бўлди.
Аммо Исландияга мағлубиятга учраганидан кейин инглиз мутахассисига бўлган ишонч камайган бўлиши мумкин. Сабабаи, исландияликлар саралаш босқичидан ўта олмаган ва айни пайтдаги даража жиҳатдан "уч шерлар"га муаммо туғдира олмаслиги керак эди, Аммо Оге Харейде шогирдларининг сўнгги 4 та баҳснинг биттасида мағлуб бўлганини ҳам таъкидлаш керак. Бунақа стабиллик сўнгги марта 4 йил олдин кузатилган.
Гаретнинг келажаги ҳозирча сўроқ остида турибди. Ушбу мавсум кўп-кўп унинг "Манчестер Юнайтед"да иш бошлаши ҳақида миш-мишлар чиқди. Бироқ, мураббий айни пайтда бор-эътиборини Германияда бўлиб ўтадиган турнирга қаратган. Фақатгина жамоа чемпион бўлсагина, Саутгейт терма жамоада қолиши мумкин, деган гап-сўзлар ҳам йўқ эмас.
Англия "Евро-2024"да Дания, Сербия ва Словения билан бир гуруҳдан жой олган. Агарда жамоа биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда плей-оффга йўл олса, энг яхши 3-ўрин эгаларидан бирига қарши ўйнайди. Агарда инглизларга иккинчи ўрин насиб қилса, "A" гуруҳ пешқадами билан тўқнаш келади.
Суҳроб Холбеков ёзди
Фикрлар