Саутгейт: "Уокер тез-тез жароҳат оладиган футболчи эмас"

Англия ва Бразилия ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Доривалнинг шогирдлари 0:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ягона голни захирадан майдонга тушган Эндрик урди. Ҳужумчи 80-дақиқада қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

Учрашувнинг 20-дақиқасида Уокер жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди. Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Кайл Уокернинг жароҳати ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Биз ҳали Кайлнинг жароҳати қанчалик жиддий эканлигини билмаймиз. У ўзини ноқулай ҳис қилди. Уокер тез-тез жароҳат оладиган футболчи эмас, шунинг учунм уаммо нимада эканлигини билмайди. Ҳаммаси текширувлардан кейин маълум бўлади", - дея Саутгейтнинг сўзларини келтирди журналист Фабрицио Романо.

Маълумот учун, 26 март куни Англия Бельгия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!