Савич яна А Серияга қайтиши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Стефан Савич мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли черногориялик футболчига "Ювентус" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Туринликлар ушбу футболчининг трансфери учун 25 млн евродан воз кечишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, Савич учун Италия А Серияси бегона эмас. Боиси, у 2012-2015 йилларда “Фиорентина” сафида тўп сурган. Шундан сўнг эса “Атлетико” сафига кўчиб ўтган.

Маълумот учун, Савич жорий мавсум “матрасчилар” сафида 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!