Савинов "Андижон"га қарши учрашувдан кейин: "Натижа муҳим саналмайди"

“Андижон”нинг “Петрокуб” жамоасига қарши (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Алексей Савинов шундай деди:

“Ўйин сифатли ва курашларга бой тарзда ўтди. Натижа муҳим эмас, ҳар иккала жамоаларда вазиятлар бўлди. Йиғин учун яхши ўйин кечди.

Ҳозир айтганимдек, йиғинлар пайтида натижа муҳим саналмайди. Ўқув-машғулотлари давомида ўйинларни тартибга солиб олиш керак. Футболчиларнинг ҳаракатларини текшириб олиш муҳим саналади. Натижа эса иккинчи планда. Аммо ҳамма ҳам ютишни хоҳлайди. Табийки, ўйин сифатини текшириб олиш зарур”.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!