Сайдулло Раҳматов "Насаф"дан кетди
"Аждарлар" сафидан етакчи футболчиларнинг кетиши давом этади.
Сўнгги мавсумларни Қаршининг "Насаф" клубида ўтказган ҳимоячи Сайдулло Раҳматов янги мавсумни бошқа жамоада ўтказади.
SPORTS.uz'га маълум бўлишича 26 ёшли футболчи "аждарлар" сафини тарк этган. Унинг ҳозир қайси жамоага ўтиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Маълумот учун, Раҳматов ўтган мавсум "Насаф" сафида Суперлигада жами 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та сариқ карточка олган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар