Сайдулло Рахматов: 2017 йил ўзбек футболи учун омадли келсин
Ads

SPORTS.uz'да янги йил табриклари давом этади. Бу галги табрикнома Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳимоячиси Сайдулло Рахматовга тегишли.

-Бутун Ўзбекистон халқини кириб келаётган янги йил байрами билан табриклайман. Уларга сиҳат-саломатлик, дастурхонларига барака тилайман. Барча ўйлаган эзгу ниятларига етишишларига тилакдошман. Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин.

Тобора яқинлашиб келаётган, янги, 2017 йил футболимиз учун ҳам омадли келишига ва миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига тилакдошман, -дейди, Сайдулло Рахматов.