
Себальос "Бетис"га қайтишни истамоқда
29 ёшли ярим ҳимоячи Дани Себальос "Реал"да қолишни эмас, айнан "Бетис"га ўтишни мақсад қилмоқда.
Аввалроқ "Марсель" уни 11+4 млн евро эвазига ижара ва мажбурий сотиб олиш шартномаси асосида олишни режалаштирган эди. Бу таклиф "Реал"га маъқул келган, аммо футболчининг ўзи кўчишни рад этди.
COPE нашрининг хабарига кўра, Себальоснинг ягона орзуси – келаси мавсумни "Бетис" сафида ўтказиш. У 2012–2017 йилларда ушбу клуб тизимида тўп сурган.
Маълумотларга кўра, "Марсель"га рад жавоби беришдан олдин Себальос ўз атрофи орқали "Бетис"га мурожаат қилиб, "Реал" уни тахминан 10–12 млн еврога қўйиб юборишини билдирган.
Бироқ, севильяликлар бу миқдорни тўлашга тайёр эмас ва ҳозирча бундай трансфер клуб учун устувор ҳисобланмайди. "Бетис" ҳозир "Манчестер Юнайтед"дан Антонини олишга йўналган, ундан кейин эса ҳимоячига мойилроқ ярим ҳимоячи изланиши режалаштирилган.
Фикрлар