Себальосга харидорлар пайдо бўлди

"Арсенал"нинг "Реал"дан ижарага олган ярим ҳимоячиси Дани Себальос лондонликлар сафини тез орада тарк этиши мумкин.

Испаниялик футболчи сўнгги 4 та учрашувни захирада ўтказди.

23 ёшли футболчига "Валенсия" ва "Милан" клублари қизиқиш билдирмоқда. Себальоснинг ўзи эса фаолиятини Испанияда давом эттиришни истаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Себальос Евро-2020 да иштирок этишни хоҳлаётгани учун Лондон клубида захира ўтириб қолишдан чўчиб, бошқа жамоага ўтказишни мадридликлардан сўрагани ҳақида маълумот бергандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!