"Сельта" ҳужумчисини "Барселона"га сотмади

Каталониянинг "Барселона" клуби "Сельта" ҳужумчиси Максимилиано Гомеснинг трансфери масаласида келишувга эриша олмади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 22 ёшли уругвайлик футболчи учун 25 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, виголиклар уни 40 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Гомес жорий мавсум “Сельта” сафида 36та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!