Ads

"Сельта" клуби форварди Яго Аспас жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчи виголиклар билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган келишувни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Аспас “Сельта” сафига 2015 йил “Севилья”дан 5,3 млн еврога эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушди ва 16та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.