Сэм Эллардайс: Агар мени Эллардичио деб чақиришганида, мен МЮда ишлашим мумкин эди

Англиялик мутахассис Сэм Эллардайс АПЛдаги мураббийлар борасида фикр билдирди.

- Шон Дайч топ клбларни бошқариши учун бирон-бир совринни ютиши керакми?

- Шон Дайч "Бёрнли"ни қийин вазиятлардан олиб чиқди. Бу Кубокдаги 6 та 7 та беллашувдан сўнг, финалга етиб боришдан ҳам қийин.

Мен умуман мантиқни тушунмайман. Кичик бир клубда ишлаб туриб, бирон нарса ютиб олсангиз, сизни топ-клубга таклиф қилишингизни кутишингиз мумкин. Бу бемаънилик.

Агар сиз инглиз бўлсангиз, АПЛда ишлашнинг энг яхши усули исмингизни чет эл исм-шарфига ўзгартиришингиз керак. Мен доим айтганман, агар мен Эллардичио бўлганимда МЮни бошқаришим мумкин эди," - деди Эллардайс.

Эслатиб ўтамиз, Эллардайс "Вест Хэм"ни бошқарган пайтида исм-шарфи Эллардичио бўлганида кучли тўртликдаги бирон-бир клубни бошқариши мумкинлигини айтган.