Семак -
Ads

2016 йилдан буён “Уфа” клубини бошқариб келаётган Сергей Семак энди Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубига устозлик қиладиган бўлди.

Питерликлар расмий сайтининг хабар беришича 42 ёшли мутахассис “Зенит” билан 2+1 кўринишида шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Семак учун “Зенит” бегона эмас. Боиси, у 2010-2013 йилларда айнан мана шу жамоа шарафини ҳимоқ қилган. Шундан сўнг 2016 йилга қадар уч мавсум Лучано Спаллетти ва Андре Виллаш-Боаш каби мутахассислар билан клуб мураббийлар штабида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, “Зенит”ни якунланган мавсум Роберто Манчини бошқарган.